Фарғонада электромобиллар ишлаб чиқарилади

None
None
TASHKENT. Kazinform -Фарғона механика заводи ҳудудида жойлашган «Central Asia Motors» корхонасида умумий қиймати 50 миллион доллар бўлган «Электромобиллар учун эҳтиёт қисмларни ишлаб чиқаришни ўзлаштириш ҳамда енгил ва юк электромобиллар ишлаб чиқариш» лойиҳаси амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Kazinform UzAга таяниб хабар беради.

Маълум қилинишича, мазкур маблағнинг 5 миллион доллари тадбиркорнинг ўз маблағлари, яна 5 миллион доллари банк кредити бўлса, қолган 40 миллион доллари тўғридан тўғри хорижий инвестиция ҳисобланади.

Босқичма-босқич амалга оширилиши айтилаётган ва 2022 йилда якунланадиган лойиҳа натижасида 350 тадан ортиқ янги иш ўрни яратилади. Корхона тўла қувват билан ишга тушгач, йиллик 10 минг дона электромобиль ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда.

Режага кўра, жорий йилнинг декабрь ойида 4 та енгил ва 8 та юк электромобиллари тест режимида янги корхона конвейерларидан чиқади. Ҳозирги кунда мамлакатда электромобилларни қувватлантириш шахобчалари оммалашмаганини ҳисобга олган ҳолда, дастлабки босқичда гибрид қувватли (ток ва бензин) электромобиллар ишлаб чиқарилиб, бунда электр қуввати 20 фоиздан камайганда бензин двигатели ишга тушади ҳамда бензин билан ишлаш жараёнида электромобиль батареяси қувват олади.


Фото: ЎзА


Сўнгги хабарлар