Фарғона шаҳрида қозоғистонлик ўқувчилар Халқаро физика олимпиадасида 11 медални қўлга киритди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонлик ўқувчилар Ал-Фарғоний номидаги биринчи халқаро физика олимпиадасида 11 медални қўлга киритди, деб хабар беради Kazinform.

Миллий терма жамоа ҳисобида 2 та олтин, 6 та кумуш ва 3 та бронза бор.

Олимпиада Ўзбекистоннинг Фарғона шаҳрида 8-13 ноябр кунлари бўлиб ўтди.

Интеллектуал беллашувда Россия, Озарбайжон, Беларусь, Руминия ва бошқа 18 давлатдан 130 га яқин ўқувчи иштирок этди.

Ал-Фарғоний номидаги халқаро физика олимпиадаси икки босқичда ўтказилди. Биринчи босқичда - ёзма иш, иккинчисида - амалий иш.

Ғолиблар орасида олтин медал соҳиби - Алишер Еркебаев, Нурдаулет Назарбай, кумуш медал соҳиби - Даниил Шатохин, Оразхан Ҳайдар, Динмуҳаммед Сапибек, Ердаулет Нахип, Бернар Шамгонов, Диас Еспан, бронза медали соҳиблари - Бексултан Шарип, Асқар Қасимов, Нуржан Хасенов бор. Ўқувчилар Олимпиададаги ғалабасини Қозоғистон Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишламоқда.


Сўнгги хабарлар