Фаол жамоатчилик назорати шаффоф ва адолатли референдум калитидир – халқаро кузатувчи

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Кеча бўлиб ўтган референдум натижаларига кўра, халқаро кузатувчилар ўз фикрларини билдирди. Россия Федерацияси сайлов комиссияси аъзоси, халқаро кузатувчи Павел Андреевнинг сўзларига кўра, референдум куни халқ яхши кайфиятда бўлган, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Конституцияга киритилган ўзгартиришлар ҳар қандай давлат учун муҳим дақиқадир. Биз кузатган сайлов участкаларида иштирокчилар фаоллиги кузатилди. Айниқса, жамоатчилик фаоллари томонидан вазият мониторинги яққол кўзга ташланди. Нур-Султан ва Ақмола вилоятидаги сайлов участкаларида бўлдим. Одамларнинг кайфияти кўтарилди. Кўпчилик оилалари билан келишди. Референдумни ташкил этиш ва ўтказиш борасида ҳеч қандай шубҳа йўқ эди. Комиссия аъзолари яхши тайёргарлик кўришган», - деди Павел Андреев матбуот анжуманида.

Унинг сўзларига кўра, фаол жамоатчилик назорати референдумнинг очиқ ва адолатли ўтиши кафолатидир.

«Мен борган сайлов участкаларида жамоат ташкилотлари вакиллари бор эди. Айрим сайлов участкаларида ўнлаб маҳалла фаоллари кузатилди. Демак, жамоатчилик мамлакатда бўлаётган воқеаларга бефарқ эмас. Ташкилий ишлар юқори савияда олиб борилди. Кечаги тадбирда 270 нафар хорижий кузатувчи иштирок этди. Турли давлатлар, шунингдек, халқаро ташкилотлар вакиллари референдум жараёнини кузатиб боришди», - деди у.

Муаллиф: Али Ибраев


Сўнгги хабарлар