Фан олимпиадаси ғолибларига Қозоғистон 4 миллион тенгегача мукофот беради

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Халқаро танловлар ва фан олимпиадаларида ғолибликни қўлга киритган ўқувчиларга 4 миллион тенгегача бир марталик мукофот берилади. Бу ҳақда Қозоғистон таълим ва фан вазири Асхат Аймағамбетов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

«Тегишли ҳужжатга Президент имзо чекиши керак. Имзоланса, дарҳол амалга оширилади. Жорий йилда халқаро мусобақалар ва олимпиада ғолиблари ушбу имкониятга эга бўлади. Бир марталик мукофотлар ҳажми 4 миллион тенгегача етади, бундан ташқари уларнинг устозлари рағбатлантирилади ва бу болаларга махсус грантлар ажратиш масаласи кўриб чиқилади«, - деди Асхат Аймағамбетов Сенатда журналистлар билан суҳбатда.

Вазирнинг сўзларига кўра, нафақат Олимпиада иштирокчилари, балки турли ижодий ва жаҳон танловлари ғолибларига ҳам грантлар ажратиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Сўнгги хабарлар