Ёзнинг сўнгги кунлари илиқ бўлади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Синоптиклар 29-31 август кунлари об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform «Қазгидромет»га таяниб.

«Кейинги уч кун ичида Қозоғистонда илиқ об-ҳаво кутилмоқда. Республиканинг аксарият қисмида қуёшли антициклон яхши об-ҳавони таъминлайди. Аммо мамлакатнинг ғарбий ва жануби-шарқида, атмосфера жабҳаси ўтиши билан, об-ҳавонинг беқарор бўлиши кутилмоқда. Баъзи жойларда момақалдироқ ва ёмғир ёғади, шамол эсади, дўл ёғиши мумкин», - дейилади вазирлик хабарида. Ёмғир ёғишига қарамай, ҳудудларда ҳаво ҳарорати 25-33 даража илиқ бўлади.

Сўнгги хабарлар