Ёзда 11 минг тўгарак ишлайди – ҚР Таълим вазири

None
ASTANA. Kazinform – ҚР Таълим вазири Ғани Бейсембаев ёзда 1,4 миллион ўқувчи тўгаракларга жалб этилишини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ёзда 1,4 миллион бола қўшимча таълим муассасаларидаги секция ва тўгаракларга қатнашади. Шу мақсадда таълим муассасаларида 11 мингта илмий-техникавий, мусиқа, бадиий, экологик, туристик ва бошқа тўгараклар фаолият кўрсатяпти», - деди таълим вазири Ҳукумат йиғилишида.

«Жасыл ел» дастури доирасида болалар боғдорчилик билан шуғулланяпти, юртимизнинг муқаддас масканларига саёҳат қиляпти, спорт машғулотларига, тил ўрганиш курсларига қатнашяпти. Шунингдек, вазир тегишли давлат органлари томонидан бир қатор чора-тадбирлар кўрилиши зарурлигини таъкидлади.

«Соғлиқни сақлаш вазирлиги дам олиш масканларининг тайёрлигини текшириб, санитария назоратига олиши керак. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги болаларнинг сувдаги хавфсизлигини, дам олиш масканларида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича профилактика тадбирларини кучайтириши керак. Ички ишлар вазирлиги ёз фаслида болаларнинг аттракционлар, оромгоҳлар, истироҳат боғлари, ўйин майдончаларида хавфсизлигини таъминлашни кучайтириши, болаларни хавфсиз ташиш, йўлларда хавфсизлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратиши зарур деб ҳисоблаймиз. Маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ёзги оромгоҳлар ва ўйин майдончаларини тайёрлашни якунлаши, болаларнинг қулай ва хавфсиз дам олиши ва ҳордиқ чиқаришини ташкил этиши керак», - деди Ғани Бейсембаев.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи

Сўнгги хабарлар