Ёз - ўтади соз: Қозоғистонда 490 та сув ҳавзасида чўмилишга рухсат берилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қозоғистонликлар ёзда сузиши мумкин бўлган сув ҳавзаларини белгилади, дея хабар бермоқда Kazinform мухбири.

«Хабарингиз бор, тез орада юртимизда сузиш мавсуми бошланади. Шу муносабат билан сузиш мавсумида хавфсизликни таъминлаш мақсадида вазирлигимиз томонидан марказий давлат органлари ва ҳокимликлар билан ҳамкорликда қатор профилактика тадбирлари ташкил этилмоқда. Аввалроқ республика миқёсида, ҳудудларда фавқулодда вазиятлар бўйича вилоят (шаҳар, туман) комиссияларининг йиғилишларида сув хавфсизлиги масалалари кўриб чиқилган эди. У аниқ вазифалар ва фаолиятни белгилайди. Айни пайтда (15 май ҳолатига кўра) республикада сузиш учун 490 та жой белгиланган», — деди ФВВ Фуқаро мудофааси ва ҳарбий қисмлар қўмитаси раиси Бауржан Сиздиқов.

Унинг сўзларига кўра, мамлакатда жами 50 мингдан ортиқ сув ҳавзаси мавжуд.

«Рухсат этилган чўмилиш жойларидан 187 таси коммунал, 287 таси хусусийдир. Чўмилиш жойларини кўпайтириш мақсадида 16 та қўшимча жойнинг эгаларини тасдиқлаш масаласи кўриб чиқилмоқда», — деди қўмита раҳбари.

Муаллиф: Али Ибраев


Сўнгги хабарлар