EXPO-2020 Dubai Жаҳон кўргазмасида Қозоғистон павильони очилди

Фото: None
DUBAI. Kazinform - 2021 йил 1 октябрда Дубайда (БАА) бўлиб ўтадиган EXPO-2020 Бутунжаҳон кўргазмасида Қозоғистон Республикаси Миллий павилонининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform «QazЕхpоCоngress» MК» АЖ матбуот хизматига таяниб.

Павильоннинг очилиш маросимида Қозоғистон Республикасининг Бирлашган Араб Амирликларидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Мадияр Менилбеков, Халқаро Кўргазмалар Бюроси Президенти Жай-Чул Чой, иштирокчи мамлакатлар бош комиссарлари ва EXPO-2020 Ташкилий қўмита раҳбарияти иштирок этишди.

Расмий делегация учун Қозоғистоннинг ўтмиши, бугуни ва келажаги бўйлаб саёҳат, шунингдек, EХРО-2020 Dubai кўргазмаси - «Ақлларни бирлаштириш, келажакни яратиш» павильонига экскурсия ўтказилди. Делегация вакилларида павильоннинг мазмуни катта таассурот қолдирди, хусусан, меҳмонларга Pre-Show, Буюк дашт ва Mine show зоналари катта таассурот қолдирди.

Дубай ҳукмдори, Бош вазир, Бирлашган Араб Амирликларининг вице -президенти, олий мартабали Муҳаммад ибн Рашид Ал-Мактум ва Дубай Валиаҳд шаҳзодаси Ҳамдан ибн Муҳаммад ал-Мактум, EХРО-2020 Бош директори Рим ал-Ҳошимий жаноби олийлари билан бирга. EХРО-2020 кўргазмасида Қозоғистон павильонига ташриф буюрди. Олий делегация бор-ёўғи тўртта павильонни, шу жумладан БАА миллий павильонини, шунингдек АҚШ ва Хитой павильонларини бориб кўрди.

Павильоннинг очилиш маросими доирасида ташриф буюрувчиларга Қозоғистондан олиб келинган бўғирсоқлар ва олмалар берилди.

Таъкидлаш жоизки, кўргазма очилган куни Қозоғистон миллий павильони томошабинлар энг кўп ташриф буюриган павильонлардан бирига айланди. Павильонда Қозоғистон тарихи, маданияти, сайёҳлик ва сармоявий салоҳияти билан танишишни истаган одамлар сафи пайдо бўлди. Павильонга биринчи ташриф буюрганлар Дубайлик ёш эр-хотин Киара Хилдебранд ва Сами Сае эди. Уларнинг сўзларига кўра, павильон атмосфераси биринчи дақиқаларданоқ мафтун этади ва Қозоғистонга ташриф буюриш ва унинг гўзаллигини ўз кўзлари билан кўриш истагини уйғотади.


Сўнгги хабарлар