Exit poll хулосаларига кўра, Қозоғистон президенти сайловида Тоқаев яққол етакчилик қилмоқда

Фото:
ASTANA. Kazinform – 20 ноябр куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари президентлик сайлови давомида ўтказилган Exit pollнинг дастлабки натижалари эълон қилинди. Kazinform учта ташкилот ўтказган Exit poll натижаларини тақдим этади.

Дастлаб «Қазақстан» телерадиокорпорацияси буюртмаси бўйича сўров ўтказган «Очиқ жамият» халқаро минтақавий тадқиқотлар институти мониторинг натижаларини эълон қилди. Унда барча вилоятларда жойлашган 354 та сайлов участкасидан 1062 нафар интервьюер иштирок этиб, Қозоғистоннинг 304 мингдан ортиқ фуқаросининг саволларига жавоб берган.

Социологик тадқиқотлар тахминан +/-2 фоиз хатолик чегарасига эга. Сайловчиларнинг 68,7 фоизи иштирок этди.

Шундай қилиб, «Очиқ жамият» халқаро минтақавий тадқиқотлар институти томонидан ўтказилган Exit poll натижалари қуйидагича:

Қасим-Жомарт Тоқаев — 82,45%;

Мейирим Қажикен — 2,23%;

Жигули Дайрабаев — 3,33%;

Қарақат Абден — 2,54%;

Салтанат Турсинбекова — 2,08%;

Нурлан Ауесбаев — 2,17%;

Барча номзодга қаршиман - 5,2%.

АМАНАТ партияси қошидаги Жамоат сиёсати институти томонидан ўтказилган Exit poll натижаларига кўра, сайловчиларнинг 85 фоиздан ортиғи номзод Қасим-Жомарт Тоқаевга овоз берган.

Ушбу сўровда 70 мингдан ортиқ фуқаро иштирок этган.

Унинг натижаси қуйидагича:

Қасим-Жомарт Токаев – 85,52 фоиз;

Жигули Дайрабаев - 2,67 фоиз;

Қарақат Абденге - 2,61 фоиз;

Мейирим Қажикен - 2,43 фоиз;

Нурлан Ауесбаев - 1,93 фоиз;

Салтанат Турсинбекова 1,44 фоиз овоз олди.

Барча номзодга қаршиман - 3,4 фоиз.

«СОЦИС-А» Комплекс ижтимоий тадқиқотлар институти – Астана» АЖ томонидан ўтказилган Exit poll натижаларини эълон қилди.

Унинг хулосаси қуйидагича:

Қарақат Абден - 2,84%;

Нурлан Ауесбаев - 2,38%;

Жигули Дайрабаев - 3,68%;

Мейирим Қажикен - 2,62%;

Қасим-Жомарт Тоқаев – 82,02 фоиз;

Салтанат Турсинбекова – 2,24 фоиз;

Барча номзодга қаршиман - 4,22%.

Шундай қилиб, дастлабки учта Exit poll натижаларига кўра, навбатдан ташқари президентлик сайловида номзод Қасим-Жомарт Тоқаев яққол устунлик билан ғалаба қозониши кутилмоқда.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар