«Евровидение-2022» финал босқичи иштирокчилари маълум бўлди
14 Май 09:12

«Евровидение-2022» финал босқичи иштирокчилари маълум бўлди

BRÚSSEL-RIM. Kazinform – Пайшанба оқшомида Италиянинг Турин шаҳрида «Евровидение-2022» қўшиқ танловининг иккинчи ярим финали якунланди, дея хабар беради Kazinform мухбири Европа ОАВларига таяниб.

Иккинчи ярим финалда 18 нафар иштирокчи «Евровидение» финалига сўнгги 10 та йўлланма учун кураш олиб борди. Шелдон Райли (Австралия), Надир Рустамли (Озарбайжон), Жереми Макизе (Бельгия), Охман (Польша), WRS (Руминия), Konstrakta (Сербия), The Rasmus (Финляндия), We are domi (Чехия), Корнелия Якобс (Швеция), Стефан (Эстония) ғалаба қозонди.

10 май куни қўшиқ танловининг биринчи ярим финали бўлиб ўтди. Натижада, ҳозирги «Евровидение»нинг асосий фаворитлари - украиналик Kalush Orchestra, арманиялик Роза Лин, литвалик Моника Лю, Грециядан Аманда Георгиади Тенфьорд, молдовалик Zdob si Zdub & Advahov Brothers. жамоа финалга йўл олди.

Европа радиоэшиттиришлар иттифоқининг (танлов ташкилотчиси) бешта энг йирик донорлари– Буюк Британия, Германия, Испания, Италия ва Франция финал босқичида малакасиз иштирок этади.

Жонли эфир «Евровидение»нинг расмий сайтида, 14 май, шанба куни Европа вақти билан соат 21.00 да намойиш этилади.

Мухлислар расмий «Евровидение» иловаси орқали севимли қўшиғига овоз беришлари мумкин. Ушбу илова шоу пайтида қандай ва қачон овоз бериш ҳақида маълумотни ўз ичига олади.

Янгиликлар

Архив