Европарламентда Қозоғистонга бағишланган кўргазма бўлиб ўтмоқда

None
BRÚSSEL. Kazinform – Европарламент биносида қозоқ халқининг тарихи, маданияти ва анъаналарига бағишланган кўргазма тантанали равишда очилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистон кўргазмаси Европа Иттифоқи асосчиларидан бири – италиялик сиёсатчи Альтиеро Спинелли номи билан аталган Европарламент бош биноси фоесида ташкил этилган.

Уч кун давомида 705 депутат, 5000 дан ортиқ ходим, кўплаб сайёҳлар ва меҳмонлар қозоқ халқининг уй-рўзғор буюмлари, Қозоғистон табиати, миллий санъат ва спортнинг таниқли намояндалари акс эттирилган замонавий фотосуратларни кўришлари мумкин бўлади.

Тадбирнинг очилиш маросимида Европарламентнинг асосий тузилмалари раҳбарлари ва аъзолари, Европа ташқи ҳаракатлар хизмати ва Европа комиссияси расмийлари, Европа Иттифоқи пойтахтида аккредитациядан ўтган хорижий дипломатлар иштирок этди.



Муаллиф: Арнур Рахимбеков

Фото: Қозоғистон Республикасининг Бельгия Қироллигидаги элчихонаси

Сўнгги хабарлар