Европарламент депутатлари Aфғонистондаги вазиятни муҳокама қиладилар

None
None
STRASBURG. Kazinform - Бугун Страсбургда Европа Парламентининг навбатдаги ялпи мажлиси ўз ишини давом эттиради, деб хабар беради Kazinform махсус мухбири.

Европа Парламенти депутатлари Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Ж. Боррел иштирокида Aфғонистондаги инқирозга қандай муносабатда бўлишни муҳокама қилади.

Парламент депутатлари ва Ж. Боррелл гуманитар ва миграцион инқирозга қандай муносабатда бўлиш, Aфғонистонда муҳтожларга ёрдам бериш ва хавф остида бўлганларни, айниқса аёллар ва болаларни ҳимоя қилишни муҳокама қилмоқчи.

Бундан ташқари, Страсбургда улар Европа Иттифоқи афғон қочқинларига қандай ёрдам кўрсатиши мумкинлиги, шунингдек, ҳали ҳам мамлакатни тарк этишга уринаётган одамлар ва Кобулдаги янги ҳокимият билан қандай мулоқот қилиш кераклигини муҳокама қилади.

Муаллиф: Aрнур Раҳимбеков

Сўнгги хабарлар