Европалик экспертлар: Референдум янги Қозоғистонни яратиш йўлидаги муҳим қадамдир

None
None
BRUSSELS. Кazinform - Европа Осиё тадқиқотлари институтида «Конституциявий ўзгаришлар – Қозоғистон ва Европа Иттифоқи муносабатларининг келажаги» мавзусида семинар бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Йиғилишда Европа Осиё тадқиқотлари институти ижрочи директори Лин Гоэтальс мамлакатда ўтказилган референдум янги Қозоғистонни барпо этиш йўлидаги муҳим қадам эканини таъкидлади.

«Бу Қозоғистон ўзгаришидаги биринчи муҳим қадамдир. Биз бу йўналишда ишлашни интиқлик билан кутамиз. Биз, шунингдек, Қозоғистонни демократлаштириш, ҳокимият масъулияти ва халқнинг қарорлар қабул қилишда бевосита иштирок этиш имкониятларидаги ўзгаришларни кузатиб боряпмиз. Шунингдек, Қозоғистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги икки томонлама муносабатлар мустаҳкамланиб боришига умид қиламиз»

, — деди бельгиялик эксперт.

Бундан ташқари, Марказий Осиё бўйича Европа ташқи ҳаракатлар хизмати раҳбари Дитмар Крисслер Давлат раҳбарининг яқин қариндошларини давлат бошқарувидаги юқори лавозимларга тайинламаслик бўйича ўзгаришлар ҳақида гапирди.

«Аслида бу таклиф референдумга қўйилиб, кўпчилик овоз билан маъқулланди. Шунинг учун биз бу ташаббус Қозоғистонни демократлаштириш йўлидаги ижобий қадам бўлиши мумкин, деб ҳисоблаймиз»

, — деди Дитмар Крисслер.

Муаллиф: Арнур Раҳимбеков


Сўнгги хабарлар