Европада «Ўзбекстон - Буюк Ипак йўллининг гавҳари» китоби тақдим этилди

None
None
BRÚSSEL. Kazinform – Куни кеча Брюсселдаги Ўзбекистон элчихонасида «Ўзбекистон - Буюк Ипак йўлининг гавҳари» китобининг тақдимоти бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Китоб голланд тилида ёзилган, Голландиялик ёзувчи келиб чиқиши туркиялик Бурҳанеттин Карлак томонидан ёзилган, китобда Ўзбекистон тарихи, маданияти, санъати, дини, адабиёти ва замонавий тараққиёти тўғрисида ажойиб ҳикоялар тўпланган.

Тадбирни очар экан, Ўзбекистоннинг Бельгиядаги элчиси Дилёр Ҳакимов ушбу китоб голландиялик мутахассислар гуруҳининг Ўзбекистонга қилган сафарлари, уларнинг маҳаллий аҳоли билан учрашувлари ва баҳслари натижасидир.

«Биз Б. Карлакнинг Ўзбекистонга ва унинг халқига кўрсатаётган ҳурмат ва яқинлигини жуда қадрлаймиз. Биз Бурҳанеттиндан Ўзбекистонни голланд халқи билан таништириш, мамлакатимизни бу ерда Европада тарғиб қилиш борасидаги фидокорона меҳнати учун миннатдормиз», - деди Ўзбекистон элчиси.

«Сўнгги йилларда биз Ўзбекистоннинг савдо-иқтисодий, сармоявий, сайёҳлик ва ҳунармандчилик соҳаларидаги салоҳияти тўғрисида бир қатор йирик тақдимотларни ташкил этишга муваффақ бўлдик. Ушбу тадбирларда Голландиянинг таниқли ишбилармонлари ва маданият намояндалари иштирок этишди, улар Европада Ўзбекистонни тарғиб қилишда ўз ҳиссаларини қўшдилар», - деди Д.Ҳакимов.

Шунингдек, Ўзбекистон элчихонаси ушбу китобда ўз ҳиссасини қўшган Абдулвоҳид ван Боммел, Жон Рейнхардт, Пол Хербринк, Ремко Рединг, Марлин Тутенел, Лео Хоген, Юсуф Акайе, Ласло Мараш, Айрис Бесуин, Седат Чакирга бир қатор муаллифларга миннатдорлик билдирди.

Якунда элчи Д.Ҳакимов Голландиялик ва бельгиялик бир гуруҳ олимларнинг китоби сентябрь ойида нишонланадиган Ўзбекистоннинг 30 йиллигига ажойиб совға бўлганлигини таъкидлади.
Сўнгги хабарлар