Европада ЮНЕСКО рўйхатига киритилган кўл қуриб бормоқда

12 Сентябрь, 13:55
Европада ЮНЕСКО рўйхатига киритилган кўл қуриб бормоқда

NUR-SULTAN. Kazinform - Австрия ва Венгрия чегарасида жойлашган Нойзидлер-Зе кўли қуриб бормоқда, деб ёзади Kazinform euronews каналига таяниб.

ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган кўлда сув сатҳи жуда паст бўлганлиги сабабли елканли қайиқларда сузиш ва виндсерфинг билан шуғулланиш қийинлашмоқда.

«Июл ойининг ўрталаридан бери кўл сатҳи жуда тушиб кетди, шунинг учун ҳозир кўлда сузиш мумкин эмас. Тез орада у батамом қуриб кетади, ҳозир кўлнинг ўрнида юмшоқ лойгина қолмоқда»

, - дейди экологлар.

Маҳаллий ҳокимият кўлни сақлаб қолиш мақсадида Дунай дарёсининг бир қисмини йўналтиришни таклиф қилмоқда.

Бироқ экологлар бунга кескин қарши.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

https://www.inform.kz/oz/evropada-yunesko-r-yhatiga-kiritilgan-k-l-kurib-bormokda_a3977762
https://www.inform.kz/oz/evropada-yunesko-r-yhatiga-kiritilgan-k-l-kurib-bormokda_a3977762