Европада уч ойдан кейин ревакцинацияни амалга ошириш тавсия этилди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform - Коронавирусга қарши вакцинанинг оралиқ дозаси дастлабки эмлаш тугаганидан кейин уч ой ўтгач берилиши мумкин. Бу ҳақда Европа дорилар агентлиги таклиф қилди, дея хабар беради Кazinform Euronewsга таяниб.

Aввалроқ, Европа регулятори профилактик дори воситаларидан аралаштириб фойдаланишни қўллаб-қувватлаган. Якуний қарор миллий регуляторлар томонидан қабул қилинади.

«Ҳозирда олти ойдан кейин оралиқ дозани (ревакцинация) олиш тавсия этилади. Бироқ, мавжуд маълумотларга кўра, оралиқ дозани, агар соғлиқни сақлаш муассасалари лозим деб топса, дастлабки эмлаш тугаганидан кейин уч ой ўтгач эмлаш мумкин «, деди ЕМA соғлиқ учун хавфлар ва эмлаш стратегиялари бўлими бошлиғи Марко Кавалери.

ЖССТ мажбурий эмлашни охирги чора деб ҳисоблайди, аммо Aвстрия ҳукумати 14 ёшдан ошган одамларни эмлашни буюрди. Ушбу тоифага ҳомиладор аёллар, олти ой давомида касал бўлганлар ва эмлашга рухсат этилмаганлар кирмайди.

Португалия ҳукумати санитария талабларини бузганлик учун 21 авиакомпания ва 600 йўловчини жавобгарликка тортди. 1 декабрдан бошлаб аэропортга келган барча сайёҳлар коронавирус тестининг манфий натижасини кўрсатиши керак. Aгар фуқаро тестдан ўтмаган бўлса, авиакомпания жаримага тортилади. Ушбу қоида 9 январгача амал қилади.

Сўнгги хабарлар