Европада маймун чечаги билан касалланиш ҳолатлари қайд этилган
21 Май 11:50

Европада маймун чечаги билан касалланиш ҳолатлари қайд этилган

GENEVA. Кazinform - Ўтган ҳафта давомида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа минтақасининг бир қанча мамлакатларида маймун чечаги билан касалланиш ҳолатларини қайд этди. Бу ҳақда Kazinform БМТ ахборот марказига таяниб хабар беради.

Бугунги кунга қадар ЖССТ Европа минтақасидаги саккизта давлат – Бельгия, Франция, Германия, Италия, Португалия, Испания, Швеция ва Буюк Британияда сўнгги кунларда маймун чечаги касаллиги қайд этилган. Маймун чечаги эндемик деб ҳисобланган мамлакатлардан ташқари, яқинда Австралия, Канада ва АҚШда ҳам қайд этилган.

Маймун чечаги - кам учрайдиган вирусли касаллик бўлиб, у кўпинча вирус ташувчилари яшайдиган Марказий ва Ғарбий Африканинг ўрмонли ҳудудларида учрайди.

Маймун чечаги одамдан одамга тўғридан-тўғри алоқа қилиш ёки ифлосланган материаллар билан алоқа қилиш орқали юқади.

Маймун чечаги одатда ўз-ўзидан ўтиб кетадиган касаллик бўлиб, белгилари 14 кундан 21 кунгача давом этади. Одатда, инфекция енгил симптомларни келтириб чиқаради, терининг таъсирланган жойларида қичишиш ёки оғриқ сезилиши мумкин; баъзи ҳолларда инфекция янада оғирроқ бўлиши мумкин.

Ҳозиргача минтақада касалланишлар сони нисбатан паст, аммо уларнинг баъзилари маймун чечаги эндемик бўлган мамлакатларга саёҳат қилиш билан боғлиқ эмаслиги хавотирга солмоқда.

Кўп ҳолатлар жинсий йўл билан юқадиган инфекцияларга ихтисослашган клиникаларда аниқланади. Вирус аҳоли орасида қанчалик кенг тарқалаётгани аниқ эмас, аммо яқин кунларда касалланишлар кўпайиши кутилиши керак.

ЖССТ минтақадаги давлатлар билан яқиндан ҳамкорлик қилади, маълумот алмашади ва ҳолатларни аниқлаш ва тадқиқ қилиш учун ёрдам беради.

Янгиликлар

Архив