Валюталар курси:
    usd/kzt 478.01 eur/kzt 488.81

    rub/kzt 7.91 cny/kzt 70.76
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Европада коронавирус юқтириш ҳолатлари кескин ўсди

24 Июнь 15:30

NUR-SULTAN. Кazinform- Европа мамлакатларида коронавирус билан касалланиш ҳолатлари кўпаймоқда. Бу ҳақда Kazinform Қозоғистонда CОVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиясига таяниб хабар беради.

Ёз келиши билан коронавируснинг «омикрон» версияси ва унинг янги шакллари тарқалиши кутилмоқда. «Оur Wоrld in Data» веб-сайтидаги статистик маълумотларга кўра, вирус билан касалланиш Португалия, Германия, Франция, Италия, Испания, Греция, Дания ва Нидерландияда ортиб бормоқда.

Португалия май ойининг ўрталаридан бери инфекциянинг кўпайиши билан курашмоқда. Европа мамлакатлари орасида инфекциянинг ҳафталик даражаси энг юқори. «Омикрон» нинг янги версияси - BА.5 - эпидемиологик вазиятни ёмонлаштиради. Португалияда беморларнинг 90 фоизида ушбу турдаги вирус аниқланган.

Сўнгги ҳафталарда Португалияда ҳам қурбонлар сони ортди. «Our World in Data» маълумотларига кўра, Португалияда Ғарбий Европа мамлакатлари орасида ўлим даражаси энг юқори.

Германияда 100 000 аҳолига ҳафталик касалланиш даражаси 400 дан ошади. Роберт Кох институти маълум қилишича, ўтган кун ичида коронавирус билан касалланганлар сони яна 119 минг кишига кўпайган. Буларга инфекциянинг BА.4 ва BА.5 вариантлари сабаб бўлиши мумкин. Бироқ, институт раҳбари ўринбосарининг сўзларига кўра, ҳимоя чораларининг олиб ташланиши коронавирус билан боғлиқ вазиятни ёмонлаштириши мумкин.

Италияда касалликнинг ҳафталик кўрсаткичига кўра, беморлар сони кескин ошган. Италия Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, эпидемия кетма-кет иккинчи ҳафта тарқалмоқда. Вируснинг тарқалиш тезлиги яна эпидемия даражасига етди.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда коронавирус билан касалланганлар сони ортиб бормоқда.


Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар