+7 (701) 759 90 19
USD 425.07 EUR 494.14
RUB 6.06 CNY 66.55
Янгиликлар

Европада COVID-19 га қарши вакцинанинг учинчи компоненти билан эмлаш бошланди

21 Сентябрь 10:59
Баҳам кўринг:
Европада COVID-19 га қарши вакцинанинг учинчи компоненти билан эмлаш бошланди

RIM -LONDON. Kazinform - Италия иммунитети пасайган одамларни, жумладан саратон касаллари ва имплант қабул қилувчилар (Италияда 3 миллионга яқин шундай одамлар бор) коронавирусга қарши вакцинанинг учинчи компоненти билан эмлашни бошлади. Шундан сўнг, эмлаш кампаниясининг учинчи босқичи қариялар уйларида ва тиббиёт ходимлари ўртасида ўтказилади, дея хабар беради Kazinform euronews.cоm сайтига таяниб.

Ўхшаш янгиликлар
ҚР Соғлиқни сақлаш вазири  коронавирус  тарқалишини бўйича  3 ойга прогноз қилди Коронавирус: Дания барча чекловларни бекор қилди Ўзбекистонга «Pfizer» вакцинасининг навбатдаги партияси етиб келди

Буюк Британияда 50 ёшдан ошган фуқаролар ва хавф остида бўлганлар душанбадан бошлаб препаратнинг учинчи компоненти билан эмланишлари мумкин бўлади.

Душанба куни Франция Бош вазири идораси соғлиқни сақлаш масалалари бўйича янги қонун лойиҳаси тайёрланаётганини маълум қилди. Ҳужжат 13 октябрда Вазирлар Кенгаши муҳокамасига қўйилади ва маъқулланса, 15 ноябрдан кучга киради.

Шу билан бирга, Германиянинг BioNTech компанияси америкалик ҳамкори Pfizer билан биргаликда 5 ёшдан 11 ёшгача бўлган болалар учун мўлжалланган вакцинанинг синовлари муваффақиятли якунланганини эълон қилди. Бунинг учун катталарга қараганда препаратнинг уч баравар кам дозалари ишлатилган, лекин улар бир хил натижани берган.


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив