Валюталар курси:
    usd/kzt 434.24 eur/kzt 492.69

    rub/kzt 5.67 cny/kzt 68.46
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : -12 °С
Алматы: 1 °С

Европада CОVID-19 билан касалланиш жадал ўсиб бормоқда

26 Ноябрь 15:15

NUR-SULTAN. Kazinform- Европа дорилар агентлиги беш ёшдан 11 ёшгача бўлган болалар учун Pfizer-BioNTech вакцинасидан фойдаланишга рухсат берди. Регулятор препаратнинг камайтирилган дозасини қўллашни тавсия қилади. Якуний қарор Еврокомиссия томонидан қабул қилинади, дея хабар беради Kazinform еuronewsга таяниб.

Европада COVID-19 билан касалланиш тез суръатлар билан ўсиб бормоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа яна коронавирус пандемиясининг эпицентрига айланганини таъкидлади.

Францияда сўнгги бир ҳафта ичида 6 ёшдан 10 ёшгача бўлган болалар ўртасида инфекциялар сони 2,5 баробарга ошди. Бир қатор Европа мамлакатларида аҳолига бустер вакциналар аллақачон таклиф қилинган. Шу билан бирга, Германияда аҳолининг 70 фоиздандан камроғи тўлиқ эмланган ва қамровни кенгайтириш учун ҳукумат ҳарбий хизматчилар учун эмлашни мажбурий деб эълон қилди.

Хавотирли статистик маълумотлар фонида янги санитария чекловлари жорий этилмоқда. Словакияда икки ҳафталик карантин кучга кирди, Чехияда фавқулодда ҳолат режими яна кучга кирди. Европа Комиссияси эса Европа Иттифоқида саёҳат қилиш қоидаларини янгилаш ҳақида ўйламоқда.

Aйни вақтда Жанубий Aфрикалик олимлар вируснинг бошқа барча вариантлардан кўра хавфлироқ бўлиши мумкин бўлган янги штаммини аниқладилар – у 32 та мутацияни ўз ичига олади, бу эса унга инсон танаси ҳужайраларига осонроқ кириб бориш қобилиятини беради.

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар