Европа ва Осиёдаги бир қатор мамлакатларда коронавирус яна авжига чиқди - вазир

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой коронавирус Европа ва Осиёдаги бир қатор мамлакатларида яна авжига чиқаётганини таъкидлади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Қозоғистонда 5 июлдан бошлаб жорий қилинган қатъий чоралар натижасида коронавирус бўйича шошилинч мурожаатлари сони 5,5 мартага камайди. Клиникалар уй шароитида хизмат кўрсатишга ўтдилар. Мобил гуруҳлар сони 6,7 бараварга ошди, ҳозирда уларнинг сони мамлакатда 3 640 тага етди», - деди Алексей Цой Ҳукумат йиғилишида.

Вазир Қозоғистонда эпидемиологик вазият барқарорлашишига қарамай, август ойидан бери қатор Европа ва Осиёдаги бир қатор мамлакатларида коронавирус инфекциясининг кўпайиши кузатилаётганини таъкидлади.

«Масалан, касаллик Италия, Австрия, Испания, Германия, Жанубий Корея ва Туркияда тарқалмоқда. МДҲ мамлакатларига келсак, касалликнинг ўртача ўсиши 0,5% ни ташкил этди. Бу Қозоғистонга қараганда беш баравар кўп», - деди у.
Сўнгги хабарлар