Европа сохта сертификатлар сотадиган Telegram- каналлари билан курашади

None
None
RIM. Kazinform - Пандемия кибержиноятчилик қўзғатувчисига айланди. Европа эмланмаганларга қанча чекловлар қўйса, бутун дунё бўйлаб шунчалик сохта эмлаш сертификатлари сотилади. Минглаб одамлар Telegram- каналларига обуна бўлишди, улар электрон почта орқали сохта ҳужжатларни сотиб олишни таклиф қилишади. Ўртача нарх - 100 евро, дея хабар беради Kazinform euronews.cоmга таяниб.

Check Poit IT -хавфсизлик компанияси соҳасида ишлайдиган мутахассисларнинг фикрича, бундай сохта тиббий паспортларнинг мавжудлиги «дельта» штаммининг тарқалиш тезлигининг ошиш сабабларидан биридир.

Check Poit компанияси заифликларни тадқиқ қилиш бўлими бошлиғи Одед Вануну қайд қилади: «Улар расмни таҳрир қилиб, керакли маълумот билан сотишлари мумкин. Фирибгарлар ва Telegram- каналлари муаллифлари жуда сезгир одамлардир: улар сизга керакли саволларни беришади, сертификатингизда нимани кўрсатмоқчи бўлсангиз6 тафсилотларини билиб олишади.

Фақат 2020 йилнинг мартидан декабригача бутун дунё бўйлаб қалбаки сертификат сотувчилар сони қарийб 20 мингдан бир ярим мингга ошди. Каналлар ёзилувчилари сони ҳам кундан -кунга ошиб бормоқда.

«Март ойида биз бир нечта каналларни рўйхатга олдик. Ҳар бирига бир неча минг киши обуна бўлган. Бугун эса ярим миллион аудиторияга эга каналлар бор «,-дейди эксперт.

Таклиф миллий янгиликларга қараб ўзгаради. Сохта сертификатларнинг асосий харидорлари кимлар?

«Биринчидан, бу эмлашга қарши бўлган одамлар. Шунингдек, улар орасида эмлашни кечроқ режалаштирилганлар, фақат битта компонент билан эмланганлар бор. Ва ниҳоят, унутмаслигимиз керакки, бутун дунёда миллиардлаб одамлар эмланмаган, - дейди Вануну.

Бошқа давлатлар қаторида Италия ҳам махсус мобил иловалар ёрдамида ҳужжатлар фирибгарлигига қарши курашишга ҳаракат қилмоқда. Миллий кибержиноятчилик департаменти сохта QR- кодини тақдим этганлик учун жазодан қочиш жуда қийин бўлишини айтади.

Бўлим бошлиғи Ивано Габриелли қуйидагиларни таъкидлайди: «Бир томондан, QR- кодли, фақат компютерда ҳужжатнинг ҳақиқийлигини тасдиқловчи тиббий паспортлар қонунийдир. Бошқа томондан, QR-кодларидаги маълумотларни эмланган фуқаролар миллий маълумотлар базасига киритилган маълумотларни солиштиришга имкон берадиган иловалар мавжуд. Шунинг учун сохта QR -кодни яратиш деярли имконсиз «.

Аммо буларнинг барчаси фақат алоҳида штатлар даражасида яхши ишлайди, дейди Check Poit экспертлари. Халқаро саёҳат ҳақида гап кетганда, бундай фирибгарликни кузатиш жуда қийин. Чегара хизматлари глобал маълумотлар базасига кира олмайди. Бу эса COVID-19 га қарши курашни бутунлай бошқа даражага олиб чиқади.

Сўнгги хабарлар