Европа парламенти раиси Давид Сассоли вафот этди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform - Европа парламенти спикери Давид Сассоли 11 январ куни эрта тонгда вафот этди, деб хабар беради Kazinform dw.com нашрига таяниб.

65 ёшли сиёсатчи декабр ойида иммунитет тизимидаги жиддий бузилишлар билан касалхонага ётқизилган.

Давид Сассолининг вафоти ҳақида ҳақда унинг матбуот котиби Роберто Қуильо маълум қилди. Дафн маросимининг санаси ва жойи яқин соатларда эълон қилинади.

Декабр ойида Сассоли Европарламентга қайта сайланиш учун номзодини қўймаслигини маълум қилган эди. Унинг ўрнига 13 январ куни янги спикер сайланади.

Сўнгги хабарлар