Европа олимпиадасида қатнашган 4 нафар қозоғистонлик ўқувчи совринли ўринларни қўлга киритди

None
ASTANА. Кazinform – Қозоғистон терма жамоаси Словениянинг Порторож шаҳрида ўтказилган Европа математика олимпиадасида (EGMO) тўртта медални қўлга киритди, дея хабар беради Кazinform.

Таълим-маориф вазирлигидан малум қилишларича, олимпиада 13-19 апрель кунлари бўлиб ўтди. Унда 60 та давлатдан 240 нафар ўқувчи иштирок этди. Мамлакат шарафини Астана ва Алмати шаҳарлари ҳамда Павлодар вилоятидан тўрт нафар ўқувчи ҳимоя қилди.

photo

Иштирокчилар математикадан индивидуал топшириқларни бажаришди ва натижаларга кўра тўрт нафар ўқувчи совринли ўринларни эгаллади:

Мерей Темирзинова (Астана) - кумуш медаль;

Анастасия Одинцова (Павлодар вилояти) - кумуш медаль;

Ақерке Нурахметова (Алмати) - кумуш медаль;

Амира Кенбаева (Алмати) - бронза медали.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Европа математика олимпиадасида 2017 йилдан бери қатнашиб келади.

photo

Фото: gov.kz


Сўнгги хабарлар