Европа Марказий Осиё бўйича янги махсус вакили тайинланди

None
None
BRUSSELS. Kazinform - Бугун Eвропа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари йиғилишида Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича янги махсус вакили тайинланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ушбу лавозимга финляндиялик Терхи Хакала муносиб деб топилди. Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича янги махсус вакили ваколати 2021 йил 1 июлдан бошланади ва 2023 йил 28 февралгача давом этади.

Терхи Хакала – Европа Иттифоқининг Марказий Осиё ва шарқдаги дўст мамлакатлари билан ишлаш бўйича, жумладан, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти билан ишлашда катта тажрибага эга фин дипломатидир.

Т.Хакала чет элларда турли дипломатик лавозимларда ишлаган. Хусусан, у Россия, Жанубий ва Жануби-Шарқий Осиё ва Швейцарияда элчи лавозимида хизмат қилган.

Унинг сўнгги лавозими - Финляндия Ташқи ишлар вазирлигининг Технологиялар ва хавфсизлик бўйича элчиси.

У рус ва инглиз тилларини яхши билади.

Бундан олдин Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили вазифасини словакиялик Петер Буриан бажарган эди.

Муаллиф: Арнур Рахимбеков

Сўнгги хабарлар