Европа мамлакатлари туристларни қабул қилиш тараддудида

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Европа мамлакатлари сайёҳларни қабул қилишга тайёрланмоқда, деб хабар беради Kazinform Еuronewsга таяниб.

Масалан, Испаниядаги эпидемиологик вазият 8 июньдан бошланувчи ҳафтада футбол бўйича миллий чемпионатни бошлаш, ёзда эса чет эллик сайёҳларни қабул қилиш имкониятини беради. Бу ҳақда Бош вазир Педро Санчес эълон қилди.

Ла Лига раҳбарияти яқин кунларда март ойидаги пандемия туфайли тўхтатилган ўйинлар жадвалини келишиб олишни режалаштирмоқда. Бош вазир ресторан, меҳмонхоналар ва пляжларни сайёҳлик мавсумининг очилишига тайёрлашга чақирди.

«Испания ҳар йили 80 миллиондан ортиқ меҳмонни қабул қилади. Мен июль ойидан бошлаб чет эллик сайёҳлар мамлакатга хавфсиз келишлари мумкинлигини эълон қиламан. Чет эллик сайёҳлар бизнинг мамлакатда таътил ўтказишни режалаштиришлари мумкин», - деди у.

Италия 3 июньдан бошлаб расмий равишда Европа Иттифоқидан сайёҳларни қабул қилишга тайёр. Мамлакатда музейлар ишлай бошлади. Пайшанба куни «Колизей» очилади, ундан кейин Флоренциядаги «Уффизи» галереяси очилади. 1 июньдан бошлаб чипталарини брон қилганлар Ватикан музейларига ташриф буюришлари мумкин.

Греция ҳам сайёҳлар оқимига тайёрланмоқда. Энди эпидемиологик шароитлари яхши бўлган мамлакатлардан сайёҳлар бу мамлакатга коронавирус синовлари ва карантинсиз келишлари мумкин.

Хорватия ҳукумати сайёҳлар учун чегарани 15 июньдан кейин очади.

Франция ҳукумати ички туризмнинг аҳамиятини таъкидламоқда. Бош вазир Эдуард Филипп келаси ҳафта туризм соҳасидаги режаларни тақдим этишга ваъда берди.

Германияда карантин чоралари аста-секин енгиллашмоқда. Канцлер Ангела Меркель мамлакат фуқароларини ўта эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилишга чақирди.

Европада 2 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтириш ҳоллари қайд этилган ва тахминан 170 минг киши вафот этган.

Сўнгги маълумотларга кўра, дунёда бу касалликка чалинганларнинг умумий сони 5,5 миллионга яқинлашган.

https://oz.inform.kz/news/duneda-koronavirus-yuktirganlar-soni-5-5-millionga-yakinlashdi_a3653690
Сўнгги хабарлар