Европа лигаси: «МЮ» устидан ғалаба қозонган «Астана» мавсумда қанча пул ишлади

None
None
НУР-СУЛТОН. Kazinform – «Астана» Европа лигаси гуруҳ босқичининг 5-турида «Манчестер Юнайтедни» енгиб, қозоқ футболи тарихининг янги саҳифасини очди. Шу билан бир қаторда ўз бюджетини ҳам анча мустаҳкамлаб олди, деб хабар беради Kazinform Sports.kz-га ҳавола қилиб.

Гуруҳ босқичидаги илк ғалаба учун «Астана» 570 минг еврога эга бўлди. Бунгача: «Астана» УЕФА Чемпионлар лигаси биринчи саралаш босқичи учун 280 минг евро, иккинчи саралаш босқичи учун 260 минг евро, учунчи босқичи учун эса 280 минг евро пул мукофотига эга бўлган.

УЕФА Европа лигаси гуруҳ босқичига йўлланмани қўлга киритганлиги учун пойтахт жамоасининг бюджети яна 2,92 миллион еврога тўлдирилди. «Астана» ҳозирга қадар шу йилги евромавсумдаги иштироки учун 4,31 миллион евро йиғди.

Бундан ташқари, пойтахтликларнинг маркетинг ва телеҳуқуқлардан оладиган пуллари ҳам бор. Унинг ҳажми мавсум сўнггида аниқ бўлади.

Сўнгги хабарлар