Европа комиссияси раҳбари Қозоғистон билан водород ҳамкорлиги ҳақида гапирди

None
BRUSSELS. Kazinform – «Европадан ўрнак олинг» - Урсула фон дер Ляйен шимолий ярим шардаги давлатларни глобал жанубни молиявий қўллаб-қувватлашни жадаллаштиришга чақирди, дея хабар беради Kazinform euronews.comга таяниб.

Мисрда бўлиб ўтган БМТнинг иқлим бўйича 27-конференциясида сўзга чиққан Европа Комиссияси раҳбари ривожланган давлатлар глобал исиш таъсиридан энг заиф бўлган ҳудудларга ёрдам бериш учун ҳар йили ажратиш мажбуриятини олган 100 миллиард доллар пакетини эслатди.

13 йил олдин Копенгагенда COP15да берилган бу ваъда ҳали бажарилмаган. Иқтисодий Ҳамкорлик ва Тараққиёт Ташкилоти ҳисоб-китобларига кўра, 2020 йилда бой давлатлар томонидан давлат ва хусусий маблағлар кўринишида жалб қилинган жами маблағ 83 миллиарддан сал кўпроқни ташкил қилган.

«Жанубий мамлакатлар ресурсларга бой. Келинг, кучларни бирлаштирайлик. Европа Иттифоқи Миср, Намибия ва Қозоғистон билан водород ҳамкорлик тўғрисида келишиб олди. Биз Вьетнам ва Жанубий Африка каби ҳамкорларни иқтисодиётларини карбонсизлантиришда қўллаб-қувватлаймиз. Биз 7 йил аввал Париж конференциясида қўйилган мақсадга эришишимиз керак. Европа мўлжалланган йўлдан оғишмаяпти. 2030 йилга бориб биз иссиқхона газлари чиқиндиларини камида 55 фоизга камайтирамиз»

, - деди Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен.

Бироқ, баъзи экспертларга кўра, конференциядаги ҳамма ҳам зарарли чиқиндилар Покистондаги ҳалокатли сув тошқинлари каби экстремал об-ҳаво ҳодисаларига олиб келишини тушунмайди.

«Copernicus» дастури (иқлим мониторинги хизмати) мутахассисларининг фикрича, рекорд даражада иссиқ ёздан сўнг Европада октябр ойида ҳаво ҳарорати энг илиқ даражага етган.

1991 ва 2020 йиллар оралиғида базавий кўрсаткич Цельсий бўйича 2 даражага кўтарилди.

Аввал хабар қилинганидек, Қозоғистон ва Европа Иттифоқи барқарор хомашё, аккумулятор ишлаб чиқариш ва яшил водород қиймат занжири соҳасида стратегик ҳамкорлик тўғрисида ўзаро англашув меморандумини имзолади.

Фото: euronews.com


Сўнгги хабарлар