Европа комиссияси президенти Қозоғистонга амалий ташриф билан келади

None
ASTANА. Кazinform – Европа комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен бу йил Қозоғистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда ҚР Ташқи ишлар вазири ўринбосари Роман Василенко маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Ўтган йилнинг ноябрь ойида Европа Иттифоқи (ЕИ) ташаббуси билан бош вазир Алихан Смаилов ва Европа комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен хомашё етказиб беришни диверсификация қилиш бўйича меморандум имзолаган эди. Бу ЕИнинг саноат альянси билан молиявий ва технологик соҳадаги ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилади», - деди Роман Василенко.

Бундан ташқари, спикер бу йил мамлакатга Европа комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен ташриф буюришини маълум қилди.

«Бу йил биз Европа комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен Қозоғистонга амалий ташриф билан келишини режалаштирганмиз. Мазкур ташриф Қозоғистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги муносабатларнинг 30 йиллигига тўғри келишида рамзий маъно бор», - деди ҚР Ташқи ишлар вазири ўринбосари.

Муаллиф: Алихан Асқар


Сўнгги хабарлар