Европа комиссияси пандемия пайтида фойдаланиш учун сертификат яратишни таклиф қилди

None
None
BRÚSSEL. Kazinform – Бугун Европа комиссияси COVID-19 пандемияси пайтида Европа Иттифоқи ҳудудида хавфсиз ҳаракатланишни осонлаштирадиган «Рақамли яшил сертификат»ни яратишни таклиф қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Рақамли сертификат одамнинг COVID-19га қарши эмланганлигини, манфий натижа тестдан ўтганлигини ёки коронавирусдан соғайиб чиққанлигини тасдиқлайди. Шакл рақамли ёки қоғоз форматида бепул мавжуд бўлади. Сертификатнинг хавфсизлиги ва ҳақиқийлигини таъминлаш учун QR-кодини ўз ичига олади.

Сертификатларда чекланган маълумотлар тўплами мавжуд: исми, туғилган куни, берилган куни, олинган вакцина/тест/ даволаниб чиққан тўғрисидаги маълумотлар ва сертификат учун ноёб идентификатор.

«Рақамли яшил сертификат» Европа Иттифоқига аъзо барча давлатларда амал қилади ва Исландия, Лихтенштейн, Норвегия ва Швейцария учун очиқдир.

Ҳужжат фуқаролигидан қатъи назар, Европа Иттифоқи фуқаролари ва уларнинг оилаларига берилиши керак. Шунингдек, у Европа Иттифоқига аъзо бўлмаган мамлакатларнинг фуқаролари (резидентлари) учун ҳам мавжуд.

Муаллиф: Арнур Рахимбеков

Сўнгги хабарлар