Европа комиссияси Appleни монополияда айбламоқда
3 Май 12:31

Европа комиссияси Appleни монополияда айбламоқда

BRÚSSEL. Kazinform – Душанба куни Европа Иттифоқи Американинг Apple компаниясини ўзининг ҳукмрон мавқеини суиистеъмол қилганликда айблади, дея хабар беради Kazinform euronews.comга таяниб.

Брюссел 2020 йилдан буён ўтказган терговига асосан, электроника гиганти рақобатчиларнинг Apple Pay тизимига, хусусан, контактсиз тўловлар учун смартфонларда қўлланиладиган NFC (Near-Field Communication) технологиясига киришини чекламоқда. Натижада, ушбу рақобатчилар ўз қурилмаларида керакли аппарат ва дастурий таъминотни ололмайдилар.

«Бошқаларни ўйиндан четлатиш орқали, Apple ўзининг Apple Pay ҳамёнларини рақобатдан адолатсиз ҳимоя қилди», - деди Европа Комиссияси вице-президенти Маргрете Вестагер. «Бу хатти-ҳаракат ҳукмронликни суиистеъмол қилишдир, бу бизнинг қоидаларимизга кўра ноқонунийдир».

Монополияга қарши иш Apple телефон ишлаб чиқарувчисига катта миқдорда жарима солиши ва Apple компаниясини NFC чип технологиясини рақобатчиларга очишга мажбур қилиши мумкин.

Ўз навбатида, Apple шундай деди: «Apple Pay Европа истеъмолчилари учун мавжуд бўлган кўплаб тўлов опцияларидан бири холос. Бу саноатнинг энг юқори махфийлик ва хавфсизлик стандартларини белгилаш билан бирга NFCга тенг киришни таъминлайди». Компания Европа комиссияси билан ҳамкорликни давом эттиришини қўшимча қилди.

Сўнгги ҳафталарда Европа Иттифоқи рақамли хизматлар тўғрисидаги қонунни қабул қилиш йўлида муҳим қадам ташлади. У, бошқа нарсалар қатори, дунёдаги энг йирик технология компанияларининг савдолашиш имкониятларини чеклаш учун ишлаб чиқилган.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив