Валюталар курси:
    usd/kzt 429.57 eur/kzt 447.35

    rub/kzt 6.94 cny/kzt 63.23
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Европа комиссари Қозоғистондаги воқеаларга ташқи кучлар алоқаси борлигини истисно қилмади

20 Январь 21:31

BRUSSELS – STRASBOURG. Kazinform – Франциянинг Страсбург шаҳрида Европа парламентининг жорий йилдаги биринчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Европарламентда муҳокама қилинган мавзулардан бири Қозоғистонда рўй берган фожиали воқеалар бўлди.

Европа Комиссияси номидан нутқ сўзлаган Европа комиссари Стелла Кириакидес «Ой бошида Қозоғистонда, хусусан, Алматида содир бўлган мисли кўрилмаган зўравонлик барчамизни ҳайратда қолдирди», - деди.

Европа Иттифоқи ижроия органи вакили 2-январдаги тинч намойишлар билан кейинроқ бошланган зўравонликларни аниқ фарқлаш зарурлигини таъкидлади.

«Яхши қуролланган ва тайёргарликдан ўтган экстремистик гуруҳлар ташаббусни ўз қўлларига олиб, тинч намойишни ортга суриб қўйгани кўриняпти. Бироқ экстремистларнинг шахси аниқланмаган, нима манфаатни кўзлаганликлари эса ноаниқлигича қолмоқда. Эҳтимол, бу гуруҳлар маълум ҳарбийлаштирилган куч тузилмалари билан боғланган бўлиши ҳам мумкин. Ҳозирги босқичда ушбу воқеаларга ташқи кучларнинг алоқаси борлигини истисно қилиш керак эмас», — деди С.Кириакидес.

Унинг сўзларига кўра, Қозоғистон Республикасида рўй берган инқирознинг мураккаблиги «талқин ва реакцияларда эҳтиёткор бўлишни талаб қилади». «Европа Иттифоқининг Қозоғистонга нисбатан келажакдаги сиёсати ҳақида хулоса чиқаришга ҳали эрта», - деди Европа комиссари.

Муаллиф: Арнур Рахимбеков


Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар