Европа Иттифоқида коронавирусга қарши 250 миллион эмлаш ишлари амалга оширилди

None
None
BRÚSSEL. Kazinform – Европа иттифоқида 250 миллион эмлаш ишларини амалга оширишга эришилди. Бу ҳақда Европа Комиссияси Президенти Урсула вон дер Ляйен айтиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Яна 80 миллиондан ортиқ европаликлар ҳозирда тўлиқ эмланмоқда», - деб ёзган Урсула вон дер Ляйен ижтимоий тармоқларда.

Унинг сўзларига кўра, ЕИ мақсад сари интилмоқда – июл ойида Европа Иттифоқидаги катта кишиларнинг 70 фоизи эмланади.

Европа Иттифоқи аҳолисига Pfizer, Moderna, AstraZeneca ва Johnson&Jonhnson каби тасдиқланган тўртта вакцина тақдим этилади.

Айни пайтда, Европа Иттифоқи ичида эркин ҳаракатланишнинг мажбурий шартлари аллақачон маълум. Уларнинг учта: коронавирусга қарши эмлаш, яқинда ўтказилган манфий ПЗР-тест натижасига эга бўлиш, вирусга қарши антитела шаклланган ва шунинг учун маълум бир иммунитетга эга бўлиш каби талаблари мавжуд.


Муаллиф: Арнур Рахимбеков


Сўнгги хабарлар