Европа Иттифоқи Ўзбекистонга COVID-19га қарши курашиш учун 2 млн евро ажратди

None
None
TASNKENT. Kazinform – Европа Иттифоқи Ўзбекистонга COVID-19га қарши курашиш учун 2 млн евро ажратди. Бу ҳақда Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг мамлакатдаги ваколатхонаси томонидан амалга ошириладиган лойиҳа, тиббиёт муассасаларининг тиббий ва биринчи бўғин ходимларига шахсий ҳимоя воситаларини тақдим қилишга алоҳида урғу беради.

Бугунги кунда Ўзбекистондаги мавжуд деярли барча шахсий ҳимоя воситалари (ШҲВ) COVID-19га чалинган беморларни ва улар билан алоқа қилганларни аниқлаш, саралаш, текшириш, яккалаш ва даволаш учун ишлатилади. Бу ҳол COVID-19 гумон қилинган ёки тасдиқланган ҳолатлардан ташқари бошқа беморларга, масалан, туғруқхона, сил ва ОИТВ клиникалари, стоматология, поликлиника ва шу кабиларда хизмат кўрсатаётган тиббий ходимларнинг катта қисмини ҳимоясиз қолдирмоқда.

Европа Иттифоқи ваколатхонасининг хабар беришича, ЖССТ тавсия қилган ШҲВни нафақат COVID-19га чалинган беморлар билан ишлаётган тиббий ходимлар учун, балки бошқа соғлиқни сақлаш хизмат ва муассасаларидаги тиббий ходимлар учун ҳам харид қилиш COVID-19 тарқалишини камайтиришда муҳим аҳамият касб этади.

Сўнгги хабарлар