Европа Иттифоқи яримўтказгич чиплари ишлаб чиқаришдаги бўшлиқни ёпишни режалаштирмоқда

None
None
BRUSSELS. Kazinform - Бугун Еврокомиссия яримўтказгич технологиялари ва иловаларини ишлаб чиқаришда барқарорлик ва технологик етакчиликни таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар комплексини тақдим этди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Европа Иттифоқи чиплари(European Chips Ast) тўғрисидаги қонун Европанинг рақобатбардошлигини, чиплар билан таъминлашда барқарорликни кучайтиришга ва Европа Иттифоқига рақамли ва яшил ўтишларга эришишга ёрдам беришга қаратилган.

Еврокомиссияда таъкидланганидек, сўнгги пайтларда глобал миқёсда яримўтказгичларнинг танқислиги саноатнинг кўплаб соҳаларидаги – автомобиллардан тортиб, тиббий асбобларгача бўлган заводларнинг ёпилишига олиб келди.

Масалан, автомобилсозлик соҳасида Европа Иттифоқига аъзо баъзи давлатларда ишлаб чиқариш 2021 йилда учдан бир қисмга камайди. Яримўтказгичларни ишлаб чиқариш занжирида жуда чекланган миқдордаги ишлаб чиқарувчиларга глобал қарамлик аниқ бўлди. Шунингдек, у яримўтказгичларнинг бутун Европа саноати ва жамияти учун муҳимлигини кўрсатди, - деб таъкидлади Европа Комиссияси.

Европа Иттифоқининг Чип қонуни Европанинг «кучли томонлари»га - дунёдаги етакчи тадқиқот ва технология ташкилотлари ҳамда тармоқларига, шунингдек, кўплаб илғор ускуналар ишлаб чиқарувчиларга асосланади ва аниқланган камчиликларни бартараф этади.

Бу тадқиқотдан ишлаб чиқаришгача бўлган яримўтказгичлар секторининг гуллаб-яшнашига ва барқарор таъминот занжирини яратишга олиб келади. Қонун 43 миллиард евродан ортиқ давлат ва хусусий инвестицияларни сафарбар этади ва аъзо давлатлар ва халқаро ҳамкорларимиз билан биргаликда таъминот занжиридаги ҳар қандай узилишларнинг олдини олиш, тайёрлаш, олдиндан кўриш ва тезкор жавоб бериш учун чоралар кўради. Бу Европа Иттифоқига ўз мақсадларига эришиш ва жорий бозор улушини 2030 йилда 20 фоизгача ошириш имконини беради.

Европа Иттифоқи чиплари тўғрисидаги қонун Иттифоқни ушбу соҳада етакчи бўлиш учун зарур воситалар, технологик имкониятлар билан таъминлайди, илғор чипларни лойиҳалаш, ишлаб чиқариш ва қадоқлаш бўйича тадқиқот ва технологиядан ташқари, ярим ўтказгичлар этказиб беришни таъминлаш ва қарамликни камайтириш .

«Маблағлар уч йўналишда амалга оширилади. Биринчиси, 11 - 12 миллиардгача бўлган грантлар билан тадқиқот ва ишланмаларни қўллаб-қувватлаш. Иккинчиси, ишлаб чиқариш корхоналарига 30 миллиард евро давлат маблағи ажратилиши. Учинчи йўналиш – бу соҳада янги бошланувчиларни қўллаб-қувватлаш. Улар иккидан олти миллиард еврогача субсидия оладилар», - дея тушунтирди Европа Иттифоқининг ички бозор бўйича комиссари Терри Бретон.

Айни пайтда жаҳонда яримўтказгич ишлаб чиқаришнинг тўртдан уч қисми Жануби-Шарқий Осиёга тўғри келади, бу ерда янги авлод чипларининг 92 фоизи Тайванда ишлаб чиқарилади.

Муаллиф: Арнур Раҳимбеков

Сўнгги хабарлар