Европа Иттифоқи Транскаспий халқаро транспорт йўналишини ривожлантиришга сармоя киритишни режалаштирмоқда

None
АQTAU. Кazinform - Бугун Ақтауда бўлиб ўтган Транскаспий ўзаро боғлиқлиги масалалари бўйича вазирлар йиғилишида Қозоғистон Республикаси Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Қайирбек Ўскенбаев манфаатдор томонларни ҳамкорлик доирасида Транскаспий халқаро транспорт йўналиши бўйича қўшма корхона яратиш бўйича ишларни фаоллаштиришга чақирди, деб хабар беради Кazinform.

Аввалроқ, вазирлик маълумотларига кўра, Транскаспий халқаро транспорт йўналишини янада ривожлантириш бўйича тадбирда Қозоғистон, Озарбайжон, Грузия ва Туркия Ташқи ишлар вазирлари ҳамда транспорт масалалари бўйича масъул вазирлик раҳбарлари иштирок этаётгани хабар қилинган эди.

Учрашувда ҚР ИИРВ раҳбари Қайирбек Айтбаули жорий йилнинг сентабр ойида ХХР Раиси Си Цзиньпиннинг Қозоғистонга расмий ташрифи доирасида республика ҳукуматлари ўртасида Қозоғистон ва Хитой Халқ Республикасининг Хитой-Европа йўналишида темир йўл ташишларини ташкил этиш соҳасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш тўғрисида ўзаро англашув меморандуми имзоланганини эслатди.

Бу йўналишда вазир Транскаспий халқаро транспорт йўналишини ривожлантиришда кучли восита бўла оладиган қўшма корхона ташкил этиш бўйича ишларни жонлантиришни таклиф қилди. Унга кўра, мазкур компания юк жўнатувчилар ва қабул қилувчилар билан қўшма оператор сифатида ишлайди ва бутун йўналиш бўйлаб ягона тариф ва ягона хизмат кўрсатиш стандартини таклиф қилади.

Шу билан бирга, вазир Европа Иттифоқининг йўналишни ривожлантириш учун молиявий ёрдам кўрсатиш ниятини маълум қилди.

«2021 йил 1 декабрда Европа комиссияси ва Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Global Gateway ташаббусини бошлади. Бу рақамлаштириш, энергетика, транспорт, соғлиқни сақлаш, таълим ва тадқиқот каби соҳаларда юқори технологияли, экологик ва хавфсиз глобал алоқаларни ривожлантириш бўйича янги Европа стратегиясидир. Ушбу стратегияни амалга ошириш учун ЕИ Транскаспий халқаро транспорт йўналишини ривожлантиришга сармоя киритишни режалаштирмоқда», — деди Қ.Ўскенбаев.

Сўнгги хабарлар