Европа Иттифоқи мамлакатларида COVID-19 билан касалланишнинг ўсиши қайд этилмоқда
23 Июнь 17:28

Европа Иттифоқи мамлакатларида COVID-19 билан касалланишнинг ўсиши қайд этилмоқда

NUR-SULTAN. Kazinform – Европа мамлакатларида COVID-19 омикрон штаммининг BA.4 ва BA.5 БА.4 янги субвариантлари тарқалиши сабаб касалланиш ҳолатлари сезиларли даражада ошган, дея хабар бермоқда Kazinform мухбири.

Европа касалликларни олдини олиш ва назорат қилиш марказининг (ECDC) тахмин қилишича, «касалланиш тенденциялари Европа Иттифоқи бўйлаб BA.4 ва BA.5 вариантлари доминант бўлиб қолишидан далолат беради» ва бу ҳолатларнинг кўпайишига олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

Оксфорд университетининг пандемияни кузатувчи «Бизнинг маълумотлар дунёмиз» (OWID) лойиҳасига кўра, кўплаб мамлакатларда, жумладан Португалия, Германия, Франция, Греция, Австрия, Италия, Швейцария ва Испанияда ҳам коронавирус билан касалланиш ҳолатлари сони ортиб бормоқда.

Янги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, BA.4 ва BA.5 омикрон субвариантлари олдинги вариантлардан кўра кўпроқ тажовузкор ва инсон иммун тизимидан қочишда яхши кўринади.

Олимларнинг фикрига кўра, на ўтмишдаги инфекциялар, на вакциналар субвариантлардан айниқса кучли ҳимоя қилмайди, шунинг учун улар доминант штаммларга айланади.

Муаллиф: Арнур Рахимбеков

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив