+7 (701) 759 90 19
USD 425.3 EUR 501.05
RUB 5.85 CNY 65.88
Янгиликлар

Европа Иттифоқи мамлакатлари сайёҳлар учун кириш қоидаларини ўзгартиради

2 Август 11:38
Баҳам кўринг:
Европа Иттифоқи мамлакатлари сайёҳлар учун кириш қоидаларини ўзгартиради

LION. EURONEWS - Kazinform. Бу ёзда европалик саёҳатчилар у ёки бу мамлакатга доимий равишда ўзгариб турадиган кириш қоидаларига қатъий риоя қилишлари керак, деб хабар беради Kazinform Euronewsга таяниб.

Ўхшаш янгиликлар
Тошкентда Марказий Осиёда тубуркулёзга қарши кураш масалаларига бағишланган 5- халқаро конференция бўлиб ўтмоқда Қозоғистон Кардиология ва ички касалликлар илмий-тадқиқот институти JCI сертификатини олди Қозоғистонда патогенлар билан ишлайдиган мутахассисларнинг иш ҳақини 50 фоизга ошириш таклиф қилинди

Якшанба кунидан бошлаб Германия тўлиқ эмланмаган сайёҳлардан коронавирус учун манфий тест натижаси ёки яқинда касалланиб тузалганлиги тўғрисида гувоҳномасини талаб қилади. Бу ўн икки ёшдан ошганларга, шу жумладан мамлакатга автомобил йўли билан келганларга тегишли.

Берлиндаги август ойининг биринчи кунида юзлаб намойишчилар санитария чекловлари ва эмлашга қарши рухсатсиз норозилик намойишида қатнашдилар. Баъзилар қўлларида «Озодлик», «корона-диктатураси йўқ» деб ёзилган плакатларни ушлаб туришган. Полиция билан ҳеч қандай тўқнашув бўлмаган. Ҳуқуқ -тартибот идоралари ходимлари бир неча кишини ҳибсга олишди.

Дания чеклов чораларини юмшатди. «Соғлиқни сақлаш паспорти» деб аталадиган ҳужжат энди 500 ўриндиқдан кам бўлган театр ва кинотеатрларга борганда тақдим этилиши шарт эмас. Бу музейлар, бозорлар ва ҳайвонот боғларига ҳам тегишли. Қатнашувчилар сони 2000 дан ошмаган очиқ ҳавода ўтказиладиган тадбирлар учун тегишли сертификат талаб қилинмайди.

Португалияда 1 августдан бошлаб фавқулодда вазият туфайли ҳудудларда жорийэтилган комендантлик соати бекор қилинади . Дўконлар, ресторанлар ва барларга тунги соат иккигача ишлашга рухсат берилган. Бироқ, дам олиш кунлари меҳмонхоналарда қолиш ва овқатланиш учун мижозлардан эмлаш паспорти ёки манфий коронавирус тести натижасини кўрсатиш талаб қилинади.

Франциянинг Марсел шаҳрида ўттиз мингга яқин мухлис «Оранж Велодром» футбол стадионига қайтди. Бу ерда «Олимпик Марсель» ва «Вильярреал» ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди. Бу баҳорда стадион коронавирусни текшириш ва эмлаш маркази сифатида ишлатилган.


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив