Европа Иттифоқи кучли зилзиладан жабр кўрган Туркияга ёрдам беришга тайёр

None
ASTANА. Кazinform – Европа Иттифоқи Туркия томонининг илтимосига биноан зудлик билан қидирув-қутқарув гуруҳини тузди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Туркиянинг Газиантеп туманида бир асрдан кўпроқ вақтдан кейин минтақада 7,4 магнитудали зилзила содир бўлди. Зилзила қўшни Сурияга ҳам таъсир кўрсатди.

«Фикримиз Туркия ва Сурия халқи билан. ЕИ ёрдам беришга тайёр», — деб ёзди Европа дипломатияси раҳбари Жосеп Боррел ўзининг Тwitterдаги саҳифасида.

Болгария, Хорватия, Чехия, Франция, Греция, Нидерландия, Польша, Руминиядан Туркиянинг фавқулодда операцияларига ёрдам бериш учун зудлик билан 10 шаҳар қидирув-қутқарув гуруҳи тузилди. Италия ва Венгрия ҳам Туркияга қутқарув гуруҳлари хизматларини таклиф қилмоқда.

«Европа Иттифоқининг фавқулодда вазиятларга жавоб бериш маркази зарурат бўлганда кейинги ёрдамни мувофиқлаштириш учун Туркия ҳукумати билан тўғридан-тўғри алоқада», - деб таъкидлади Еврокомиссия матбуот хизмати.

Европа Иттифоқининг «Copernicus» сунъий йўлдош тизими фавқулодда хариталаш хизматини тақдим этиш учун ишга туширилди.

Европа Иттифоқи Туркиядаги зилзиладан зарар кўрган Сурия давлатини инсонпарварлик ёрдам дастури орқали қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғанга ҳамдардлик билдирди ва Ҳукуматга Туркияга зудлик билан ёрдам кўрсатишни буюрди.

Ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, Қозоғистон фуқаролари жабрлангани ҳақида маълумот келиб тушмаган.

Фото: assets.weforum.org

Муаллиф: Арнур Раҳимбеков


Сўнгги хабарлар