Европа Иттифоқи Қозоғистоннинг QazVac вакцинасини ишлаб чиқаришдаги муваффақиятини юқори баҳолади

None
None
BRUSSEL. Kazinform - Қозоғистон Президентининг халқаро ҳамкорлик бўйича махсус вакили Ержан Қазихан Қозоғистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш учун Брюсселга ишчи ташриф билан келди, деб хабар беради Kazinform.

Ташриф доирасида Е.Қазихан Европа Кенгаши, Европа Комиссияси, Европа Парламенти, Европа ташқи ҳаракатлар хизмати юқори даражали вакиллари, шунингдек, Европа инвестиция банки раҳбарияти вакиллари билан учрашди.

Е.Қазихан Европа Кенгаши Президенти Шарл Мишельга Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг махсус хабарини етказди. Томонлар Қозоғистон ва Европа Иттифоқи ўртасида кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги Битимни амалга оширишнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилдилар. Махсус вакил Европа Иттифоқи билан самарали ва ҳар томонлама ҳамкорликни ривожлантириш Қозоғистон ташқи сиёсатининг стратегик устувор йўналиши эканлигини таъкидлади. Юқори ва олий даражадаги сиёсий мулоқотни қўллаб-қувватлаш бўйича келишувга эришилди. Шу нуқтаи назардан томонлар Президентнинг Брюсселга ташрифини ташкил қилишни муҳокама қилдилар.

«Европалик ҳамкорлар Қозоғистоннинг коронавирусга қарши «QazVac« вакцинасини ишлаб чиқариш ва ундан фойдаланишда эришган ютуқларини юқори баҳоладилар.

Агар Европанинг Дори воситалари агентлиги томонидан маъқулланадиган бўлса, Қозоғистон вакцинаси пандемияга қарши курашда хорижий ҳамкорларни қўллаб-қувватлашнинг Европа механизми, «Team Europe» тизими бўйича Қозоғистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликнинг яна бир муҳим асосига айланиши мумкин», дейилади Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.

Учрашувлар давомида томонлар халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар, жумладан глобал ва минтақавий хавфсизлик, Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича фикр алмашдилар.

Қозоғистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги савдо, инвестициялар, яшил иқтисодиёт ва энергетика соҳасидаги ҳамкорлик Е.Қазиханнинг Еврокомиссияси раҳбарияти билан учрашуви асосий мавзуси бўлди. Томонлар Европа хомашё альянси ва Европа батареялари альянси (European Battery Alliance)доирасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар.

Е.Қазихан Европарламент депутатларининг бир гуруҳи, жумладан Қозоғистон-Европа Иттифоқи дўстлик гуруҳи аъзолари ва Марказий Осиё ҳамда Мўғулистон бўйича Европарламент делегацияси билан учрашди.

Европа Парламенти депутатлари Президент Қасим-Жомарт Тоқаев ташаббуси билан бошланган сиёсий ислоҳотлар салоҳиятини таъкидладилар. Парламент аъзолари Президентнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги устувор ҳаракатлар режаси тўғрисидаги фармонини илиқ кутиб олдилар.

Махсус вакил Қозоғистон кенг қамровли масалалар бўйича, жумладан демократиялаштириш, қонун устуворлиги ва инсон ҳуқуқлари, фуқаролик институтларини ривожлантириш каби кўплаб масалалар бўйича очиқ ва конструктив мулоқотга тайёрлигини таъкидлади.

Е.Қазихан шунингдек, Европа инвестиция банки (ЕИБ) раҳбарияти билан музокаралар ўтказди. Томонлар инқироздан кейинги даврда Қозоғистон ва ЕИБ ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдилар. Кичик ва ўрта бизнес, қишлоқ хўжалиги, рақамли технологиялар, транспорт ва «яшил» лойиҳаларни ривожлантириш соҳасидаги ҳамкорликка, шунингдек Қозоғистон иқтисодиётини карбонсизлаштириш ва 2060 йилгача углерод нейтраллигига эришиш режаларига алоҳида эътибор қаратилди.


Сўнгги хабарлар