Европа Иттифоқи кибермудофаа тизимини кучайтирмоқчи

None
BRUSSELS. Кazinform – Европа Иттифоқи кибермакон таҳдидларига қарши ҳимояни кучайтирмоқда. Интернет ва компютерлар орқали душманона ҳаракатлар вақт ўтиши билан тез-тез ва кучлироқ ва зарарли бўлиб бормоқда.

Янгиланган мудофаа тизими умумевропа кибермудофаа орқали глобал тармоқдан ҳужумларнинг олдини олиш ва аниқлашга асосланган, деб хабар беради Кazinform Euronewsга таяниб.

Европа Комиссияси ижрочи вице-раиси Маргрете Вестагер чоршанба куни Европа Иттифоқига аъзо кўплаб давлатлар бу борада ҳамкорлик қилишини айтди.

«Ҳеч ким бу муаммони ўзи ҳал қила олмайди. Чунки у билан курашиш учун ҳеч ким етарли ресурсларга эга эмас ва қачон кенг кўламли киберҳужум содир бўлишини ҳеч ким башорат қила олмайди. Биз олдин ҳалокатли ҳужумларни кўрганмиз. Улардан бири Ирландия соғлиқни сақлаш тизимига қилинган ҳужумдир», – деди Маргарете Вестагер.

Европа Иттифоқи хакерлик ҳужумлари ёки ҳукумат веб-сайтлари бузилишига дарҳол жавоб беришга қодир фавқулодда механизм яратишни режалаштирмоқда. Бу таҳдидларни зарарсизлантириш билан шуғулланадиган мутахассислар ва сертификатланган компаниялар захирасига эга бўлишни англатади.

Digital Europe раҳбари Сесилия Бонефельд Дальнинг фикирига кўра, давлат ва хусусий сектор ўртасидаги ҳамкорлик киберҳужумларга қарши туришнинг калитидир.

Европа Иттифоқининг кибермудофаа тизимини қуриш учун 1,1 миллиард евро ажратиш таклиф қилинмоқда, унинг учдан икки қисми Европа Иттифоқининг умумий бюджетидан тушади.


Сўнгги хабарлар