Европа Иттифоқи Ғарбий Қозоғистонда шамол ва қуёш электр станцияларини қуради

None
ASTANА. Кazinform – Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда Ташқи ишлар вазири ўринбосари Роман Василенко Қозоғистон ва Европа ўртасидаги ҳамкорлик истиқболларини тақдим этди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Ўтган йилнинг октябр ойида Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ва Европа кенгаши президенти Шарль Мишель иштирокида Европанинг йирик «Svevind» компанияси билан 30-40 миллиард еврога шамол ва қуёш электр станцияларини ўрнатиш учун Ғарбий Қозоғистонда 2030 йилдан бошлаб 3 миллион тонна «яшил» водород ишлаб чиқариш бўйича муҳим шартнома имзоланди. Бу Европа Иттифоқининг ушбу маҳсулотга бўлган эҳтиёжининг бешдан бир қисмини ташкил этади», — деди Ташқи ишлар вазири ўринбосари.

Шу билан бирга, Роман Василенко ўтган йил якунларига кўра Қозоғистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 27,6 фоизга ошиб, 40 миллиард долларга етганини таъкидлади.

Муаллиф: Алихан Асқар


Сўнгги хабарлар