+7 (701) 759 90 19
USD 436.29 EUR 492.83
RUB 5.92 CNY 68.48
Янгиликлар

Европа Иттифоқи: Эмлаш сертификати 9 ой давомида амал қилади

26 Ноябрь 10:55
Баҳам кўринг:
Европа Иттифоқи: Эмлаш сертификати 9 ой давомида амал қилади

BRUSSELS. Кazinform - Еврокомиссия 2022 йил 10 январдан бошлаб Европа Иттифоқига ва унинг ичида саёҳат қилиш учун COVID-19 га қарши эмлаш сертификатининг амал қилиш муддатини тўққиз ойгача чеклашни тавсия қилди, дея хабар беради Кazinform euronews.cоmга таяниб.

Ўхшаш янгиликлар
Идоралараро комиссия йиғилиши: ҚР Бош вазири ўринбосари  «омикрон»  штамми тарқалиши муносабати билан бир қатор кўрсатмалар берди Коронавирус бўйича дунёдаги вазият UNISEFнинг Қозоғистондаги вакили: Пандемияни енгишнинг ягона йўли - вакцина

Бу вақт ўтиши билан иммунитетнинг заифлашиши билан боғлиқ. Бундан ташқари, ушбу ҳужжат эгасига бустер дозани юбориш ҳақида маълумотни ўз ичига олади.

Aгар шу пайтгача мамлакатга кириш тартиби унинг аҳолисининг юқтириш даражасига боғлиқ бўлса, энди саёҳатчи коронавирусга қарши эмлашнинг тўлиқ курсини ўтаган ёки касалланиб тузалган бўлса, ҳамма жойдан эркин қабул қилинади.

Aдлия бўйича Европа комиссари барча мамлакатларнинг янги қоидаларга мувофиқлаштирилган тарзда ўтишини муҳим деб ҳисоблайди:

«Европа Иттифоқининг асосий тамойилларидан бири унинг ичида ҳаракатланиш эркинлиги, шунингдек, фуқароларнинг асосий ҳуқуқидир», деди Дидье Рейндерс. - Шунинг учун турли аъзо давлатлар ўртасида сертификатлар тенглиги бўлиши керак, улар бир-бирининг эмлаш, синов ёки тикланиш сертификатларини тан олишлари керак. Лекин, албатта, ҳар бир давлатнинг ихтиёрига кўра, одамлар ресторанлар ва турли тадбирларга кириш учун сертификатдан ички фойдаланиш қолади. Умуман олганда эса, алоҳида мамлакатлар бунга ўзларининг ёндашувларига эга бўлиши мумкин «.

Энди бу таклифлар барча аъзо мамлакатларга тасдиқлаш учун юборилади. Брюссель шунингдек, миллий эмлаш кампанияларини кучайтиришга чақиради ва баъзи пойтахтларда бу борада орқада қолаётганини таъкидлайди. Европа Комиссияси раиси ҳам ревакцинацияни ёқлаб чиқди:

Урсула фон дер Ляйен: «Бустер доза дастлабки эмлашдан кўра юқори даражадаги ҳимояни таъминлайди. У кўплаб касалхонага ётқизиш ва ўлимнинг олдини олади. Биз кўпроқ одамларни вакцинацияга ишонтиришимиз керак. Европа Иттифоқидаги катталарнинг тўртдан бир қисми ҳали ҳам тўлиқ эмланмаган. Aгар сиз барча керакли эмлашларни олмаган бўлсангиз, унда сизда CОVID-19 нинг жиддий аломатлари хавфи юқори. Эмлаш сизни ва бошқаларни ҳимоя қилади«, - деди у.

Европа Иттифоқи мамлакатлари Рождестводан бир ой олдин пандемияга қарши курашни кучайтирди ва баъзи жойларда ўз аҳолисига байрамларни бекор қилмаслик учун қисқа вақтга локдаунларни жорий қилди. Европа Дорилар агентлиги томонидан тан олинмаган вакцинани олган ёки коронавирус билан касалланган Европа Иттифоқи ташқарисидан келганлар учун ПЗР тестининг манфий натижасини тақдим этиш талаби сақланиб қолади.


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив