Европа Иттифоқи давлатлари россияликлар учун виза режимини кучайтирди

None
None
BRÚSSEL. Kazinform – Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари Москва билан виза келишувини тўхтатишга келишиб олдилар. Бу Россия фуқароларининг Евро ҳудудига киришини қийинлаштиради, деб хабар беради Kazinform мухбири BBC Newsга таяниб.

Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазири Жозеп Боррелнинг айтишича, Россия фуқаролари томонидан чегарани кесиб ўтишлар сонининг кўпайиши уларни келишувни тўхтатишга мажбур қилди.

Бу қўшни Европа давлатлари учун хавфсизликка таҳдид сифатида баҳоланади. Европа Иттифоқи дипломатик миссияси раҳбари кўплаб россияликлар Украинада ҳеч қандай можаро бўлмагандек дам олиш ва харид қилиш учун келганини таъкидлади.

Жозеп Боррелнинг айтишича, Россия билан чегарадош давлатлар ўз ҳудудида Россия фуқаролари, ҳатто визаси борлар ҳам киришини чеклашлари мумкин. Европа Иттифоқининг Россия билан чегарадош бешта давлати: Финляндия, Эстония, Латвия, Литва ва Польша россияликларнинг ўз мамлакатларига киришига вақтинчалик тақиқ ёки чекловлар қўйиши мумкинлигини айтди.

Россияликларнинг визалар олишини қийинлаштирадиган бу чоралар, Европа Иттифоқига аъзо давлатлар Россия фуқароларининг киришини бутунлай тақиқлаш бўйича келиша олмагани учун муроса сифатида кўрилмоқда. Франция ва Германия қўшма баёнотда россияликларнинг кириш чекловларига қарши чиқди. Чехия ташқи ишлар вазири Ян Липавский Еврокомиссия муаммони ҳал қилишнинг бошқа йўлларини кўриб чиқишини айтиб, россияликларга 12 миллионга яқин виза берилганини, бу аҳолининг қарийб 8 фоизига тенг эканини айтди.



Муаллиф: Рустем Қожибаев

Фото: reuters.com


Сўнгги хабарлар