Европа Иттифоқи давлатлари CОVID-19 вирусига қарши 1 миллиард хавфсизлик сертификатларини чиқарди

Фото: None
BRUSSELS. Кazinform - Европа Иттифоқига аъзо 27 давлат коронавирусга қарши жами 1 миллиарддан ортиқ рақамли хавфсизлик сертификатларини чиқарди. Бу ҳақда Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

«Европа Иттифоқи сертификати 60 мамлакат ва минтақани қамраб олган жаҳон стандартидир. Бу бизга ЕИда ва ундан ташқарида хавфсиз саёҳат қилиш имконини беради», — деди У. Ляйен Twitterда.

Сешанба куни Европа Комиссияси COVID-19 вакцинасининг рақамли сертификатини 270 кун (9 ой) давомида амал қиладиган қоидаларни тасдиқлади. Иштирокчи давлатлар Covid сертификатлари эгаларининг Иттифоқ бўйлаб эркин ҳаракатланишига кўмаклашадилар.

Сертификатнинг амал қилиш муддати Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш бўйича Европа марказининг тавсияларига асосланади. Ҳар бир киши COVID-19 вакцинасининг дастлабки курсини тугатгандан сўнг олти ой ўтгач вацинанинг бустер дозасини олиши керак. Бу муддатга яна уч ой қўшилади. Янги тартиб 2022 йил 1 февралдан кучга киради. 9 ойлик муддат охирги дозадан ҳисобланади.

Тўққиз ойлик рақамли код сертификати оддий европаликларнинг саёҳат қилиши мумкинлигига ишонч ҳосил қилиш учун мўлжалланган. Ҳозирги вақтда Европа Иттифоқига аъзо давлатларнинг вазифаси одамларга вакцинанинг бустер дозасини олиш имкониятини беришдан иборат.

Рақамли хавфсизлик сертификати - бу одамнинг коронавирусга қарши эмланганлигини, касалликдан тузалганлигини ёки ПЗР натижаси манфий эканлигини кўрсатадиган ҳужжат.


Сўнгги хабарлар