+7 (701) 759 90 19
USD 426.77 EUR 509.95
RUB 5.89 CNY 66.34
Янгиликлар

Европа Иттифоқи AstraZeneca вакцинасини сотиб олишдан бош тортди

10 Май 13:40
Баҳам кўринг:
Европа Иттифоқи AstraZeneca вакцинасини сотиб олишдан бош тортди

NUR-SULTAN. Kazinform – Европа комиссияси жорий йилнинг иккинчи ярмида AstraZeneca британ-швед вакцинасини етказиб бериш бўйича шартномани узайтиришни рад этди. Буни ички бозор бўйича Европа комиссари Тиерри Бретон тасдиқлади, деб хабар беради Kazinform euronews каналига асосланиб.

Ўхшаш янгиликлар
БААда сайёҳларни бепул эмлаш бошланди Швейцарияда 12 ёшдан ошган ўспиринларни эмлашга рухсат берилди Венгрия Европа Иттифоқида биринчи бўлиб Қозоғистоннинг вакцинация паспортини тан олди

Қарор Европа Иттифоқининг суд жараёнига айланган, ишлаб чиқарувчи компанияга қарши даъволари фонида қабул қилинди. Брюссель AstraZeneca вакцинасини етказиб беришни тўхтатганини маълум қилди.

Европа расмийлари компанияни Европа Иттифоқига аъзо давлатларда эмлаш кампанияларини кечиктириш учун жавобгар деб билишади. Энди Брюссель Pfizer-BioNTechдан умидвор. Европа комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен яқин келажакда ушбу вакцинанинг деярли 2 миллиард дозасини 2023 йил охиригача етказиб бериш бўйича шартнома имзоланишини маълум қилди.


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив