Европа Иттифоқи аҳолисининг 70 фоизи тўлиқ эмланди

Фото: None
BRUSSELS. Kazinform - Бугун Европа Иттифоқи ҳал қилувчи поғонани босиб ўтди: катта ёшдаги аҳолисининг 70 фоизи ҳозирда тўлиқ эмланди, деб хабар беради Kazinform махсус мухбири.

Европа Иттифоқида жами 256 миллиондан ортиқ катта ёшдаги кишилар тўлиқ эмланган.

Европа Комиссиясининг вакцина етказиб бериш бўйича мақсади ҳам муддатидан олдин бажарилди: аъзо давлатлар июл ойи охиригача Европа Иттифоқининг катта ёшдаги аҳолисининг 70 фоизини тўлиқ эмлаш учун етарли миқдорда вакцина етказиб беришди.

«Aвгуст ойида Европа Иттифоқида 70 фоиз катта ёшдагиларни тўлиқ эмлаш - бу катта ютуқ. Европа Иттифоқининг биргаликда олдинга силжиш стратегияси ўз самарасини бермоқда ва Европани COVID-19 га қарши глобал курашда биринчи ўринга олиб чиқмоқда. Aммо пандемия ҳали тугамади «, - деди Еврокомиссия Президенти Урсула фон дер Ляйен.

У. Ляйеннинг сўзларига кўра, эмланиши мумкин бўлган ҳар бир киши буни қилиши керак.

«Шунингдек, биз дунёнинг қолган қисмига эмлашни якунлашга ёрдам беришимиз керак. Европа бу ҳаракатларда ўз ҳамкорларини, хусусан, паст ва ўрта даромадли мамлакатларни қўллаб-қувватлашда давом этади «,- деди Еврокомиссия Президенти.

Муаллиф: Арнур Рахимбеков


Сўнгги хабарлар