+7 (701) 759 90 19
USD 425.73 EUR 498.32
RUB 5.8 CNY 65.85
Янгиликлар

Европа Иттифоқи аҳолисининг 57 фоизи  COVID-19га қарши эмланган

28 Июль 17:35
Баҳам кўринг:
Европа Иттифоқи аҳолисининг 57 фоизи  COVID-19га қарши эмланган

BRUSSELS. Kazinform - Коронавируснинг «Дельта» версияси жуда хавфлидир. Биз имконияти бор барча фуқароларни эмланишга чақирамиз, деди Европа Иттифоқи комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Европада COVID-19 га қарши вакцинанинг учинчи компоненти билан эмлаш бошланди Қанча қозоғистонлик коронавирусга қарши эмланди Қанча қозоғистонлик коронавирусга қарши эмланди

Бу ҳақда Европа Иттифоқининг COVID-19га қарши эмлаш кампаниясининг навбатдаги босқичи тугагандан сўнг маълум қилинди.

Хусусан, У. Ляйеннинг сўзларига кўра, катта ёшдаги европаликларнинг 57 фоизи коронавирусга қарши вакцинанинг иккита таркибий қисми билан эмланган. Вакцина уларни тўлиқ ҳимоя қилади.

«Европа Иттифоқи ваъдасини бажарди. Июл ойида бизнинг мақсадимиз Европа Иттифоқи фуқароларининг 70 фоизини вакцинанинг камида битта компоненти билан ҳимоя қилиш эди. Бугун биз кўзлаган мақсадимизга эришдик. Ушбу кўрсаткич билан Европа дунёда эмлаш бўйича етакчи ўринда туради «, - деди У. Ляйен.

Европа Иттифоқи комиссияси раҳбарининг сўзларига кўра, бу билан тўхтаб қолмаслик керак.

«Ўзимиз ва бошқаларнинг хавфсизлиги учун. Европа Иттифоқи аҳоли ва бошқа мамлакатларга етарли миқдордаги вакцина етказиб беришни давом эттиради «, - деди у.

Муаллиф Арнур Раҳимбеков

Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив