Европа Иттифоқи 2024 йилгача гаджетлар зарядловчи қурилмаларнинг ягона стандартига ўтади

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Европа Иттифоқи мобил қурилмаларнинг ташқи қурилмалари учун ягона улагич стандартидан фойдаланишга қарор қилди. 2024 йилнинг кузига келиб зарядловчилар, наушниклар, динамиклар, камералар ва шунга ўхшашлар USB-C улагичига эга бўлиши керак. Зарядлаш тезлиги ҳам келишиб олинади ва стандартлаштирилади, дея хабар беради Кazinform Euronewsга таяниб.

Брюсселда улар нафақат фойдаланувчиларга қулайлик ва харажатларни камайтириш, балки атроф-муҳит ҳақида ҳам қайғуришларини айтишди.

«Ушбу янги қоида йилига минг тоннадан ортиқ электрон чиқиндиларни камайтиради. Тасаввур қила оласизми, ягона қонун. Шунингдек, у CО2 эмиссиясини сезиларли даражада камайтиради. Бу 10 микрон смартфон ёки 2600 тонна хомашёга тенг. Сиз биласизки, бугунги кунда хомашё ҳар қачонгидан ҳам қимматроқ», - деди ички бозор бўйича Европа комиссари Терри Бретон.

Ушбу ечимнинг энг катта рақиби - Аpple - Айфонлар ўзларининг хусусий Lightningнинг улагичидан фойдаланадилар, энди Европа бозори учун ундан воз кечиш керак бўлади. Аpplе компаниясининг фикрича, Брюссель қарори саноат ривожланишини ва инновацияларни жорий этишни секинлаштиради.

Бошқа танқидчиларнинг таъкидлашича, Европа стандарти тез суръатлар билан машҳур бўлиб бораётган симсиз зарядловчи қурилмаларга ҳеч қандай алоқаси йўқ.

Қоида таъсир қилади:

Мобил телефонлар

Планшетлар

Наушниклар

Портатив ўйин қурилмалари

Портатив динамиклар

Ноутбукларга ҳам таъсир қилади, лекин уларни ишлаб чиқарувчиларга янги қоидалар кучга кирганидан кейин ишлаб чиқаришни мослаштириш учун 40 ой вақт берилади, деб ёзади BBC News.

Бундан ташқари, ҳужжат харидорларга қурилмани зарядловчи билан ёки зарядсиз сотиб олишни танлаш ҳуқуқини бериши керак.

«Ушбу қонун Европа Иттифоқининг маҳсулотларни янада барқарор қилиш, электрон чиқиндиларни камайтириш ва истеъмолчилар ҳаётини осонлаштириш бўйича умумий саъй-ҳаракатларининг бир қисмидир», — дейилади Европа парламенти баёнотида.

Парламент аъзоларининг фикрича, бу истеъмолчиларга зарядловчи қурилмаларни харид қилишда йилига 250 миллион еврогача тежашга ёрдам беради ва чиқинди миқдори йилига 11 минг тоннага камаяди.


Сўнгги хабарлар