Европа иқтисодиётини чуқур инқироз кутиб турибди - Европа Комиссияси
Коронавирус билан боғлиқ чекловларни олиб ташлаш ишлари жуда секин бўлгани сабабли, бу йил пандемиянинг иқтисодий фаолиятга таъсири илгари ўйлангандан кўра кўпроқ бўлади.
Прогнозларга кўра, евро ҳудуди иқтисодиёти бу йил 8,7 фоизга қисқаради ва 2021 йилда 6,1 фоизга ўсади. Европа Иттифоқи иқтисодиёти 2020 йилда 8,3 фоизга қисқаради ва келгуси йилда атиги 5,8 фоизга ўсади.
Шундай қилиб, 2020 йилда пасайиш евро ҳудуди учун 7,7% ва умуман Европа Иттифоқи учун 7,4% ни ташкил қилади, бу кутилганидан анча ёмон. 2021 йилдаги ўсиш Европа Комиссиясининг баҳорги прогнозидан анча барқарор бўлиши кутилмоқда.
«Пандемия ва коронавирус тарқалишини тўхтатиш бўйича кўрилган чоралар асосан иккинчи чоракда иқтисодий фаолиятга таъсир кўрсатди. Иккинчи жаҳон урушидан кейинги ялпи ички маҳсулотнинг пасайиши биринчи марта кузатилмоқда», - деди Европа иқтисодий комиссари Паоло Джентилони сешанба куни Брюсселдаги матбуот анжуманида.
Иқтисодий тикланиш жараёни жорий йилнинг иккинчи ярмида тезлашади. Бироқ, бу Европа Иттифоқининг турли мамлакатларида турлича боради.
«Иқтисодий фаолликнинг пасайиши шу қадар қаттиқ бўлдики, йилнинг иккинчи ярмидаги қисман тикланиш йиллик ўсиш суръатини сезиларли даражада оширмайди», - деди Джентилони.
Инфляция прогнози деярли ўзгармади ва бу йил 0.3% ва келгуси йилда 1,1% бўлиши кутилмоқда. Европа Иттифоқи учун инфляция, эҳтимол, 2020 йилда 0,6% ва 2021 йилда 1,3% бўлиши мумкин.
Муаллиф: Тимур Дуйсекеев